Ўзбекистонда 31 август куни коронавирусга чалинган 456 нафар бемор соғайди

Ўзбекистонда 31 август соат 23:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилган 456 нафар бемор тузалди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Маълум қилинишича:

Тошкент шаҳрида 326 нафар;

Тошкент вилоятида 109 нафар;

Самарқанд вилоятида 11 нафар;

Қашқадарё вилоятида 5 нафар;

Наманган вилоятида 5 нафар бемор тузалган.

Маълумот учун, мамлакатда жами 39275 нафар коронавирусга чалинган фуқаролар соғайган. Шунингдек, соғайиш кўрсаткичи 93 фоиз эканлиги қайд этилган.

Ҳозирда мамлакатда 2298 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 30 август куни мамлакатда 460 нафар COVID-19’га чалинган бемор тузалгани ҳақида хабар берилган эди.

Янгиликлар