Самарқандда 3 сентябрь куни ҳаво бир оз булутли бўлади

Республика Гидрометеорология хизмати маркази 3 сентябрь, пайшанба куни Самарқанд вилоятида кутилаётган об-ҳаво маълумотини тақдим этди.

Фото: «silkroadtreasuretours.com»

Унга кўра, вилоятда ҳаво бир оз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7—12 метр/секунд тезликда эсади.

Ҳарорат кечаси 15—20 даража илиқ, кундузи 30—35 даража иссиқ бўлади.

Шунингдек, республика тоғолди ва тоғ ҳудудларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7—12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 11—16 даража илиқ, кундузи 18—23 даража илиқ бўлади.