Наманган шаҳридаги маҳаллада жиноят қилишга мойил шахслар рўйхати тузилди (фото)

Наманган шаҳридаги «Гулистон» маҳалласида жиноят қилишга мойил шахслар рўйхати тузилди. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Наманган шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Маълум қилинишича, Ички ишлар органлари профилактик ҳисобида турувчи муқаддам судланган ҳамда жиноят қилишга мойил шахсларнинг аниқ рўйхати шакллантирилган. Наманган шаҳар «Гулистон» МФЙ ҳудудида яшовчи ана шундай аҳоли вакиллари назоратга олинган. Уларнинг кунлик машғулотлари ҳамда даромад манбаини назорат қилиб бориш учун мураббийлар бириктирилиб, улар томонидан такрорий жиноят ва ҳуқуқбузарликлар содир этишининг олдини олиш мақсадида қўшимча вилоят Ички ишлар бошқармаси патруль-пост хизмати ва ЖТСБ ҳамда Миллий гвардия билан ҳамкорликда қўшимча наряд ва йўналишлар ташкил этилган.

Фото: Наманган шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Ишсизларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида маҳаллада ишсизлар рўйхати шакллантирилиб, мавсумий ишларга жалб этиш чоралари кўрилмоқда.

Фото: Наманган шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Аввалроқ Наманган вилояти Янгиқўрғон туманида 8 нафар маҳкум муддатидан олдин жазодан озод этилгани ҳақида хабар берилган.

Янгиликлар