Янгиқўрғонда 8 нафар маҳкум муддатидан олдин жазодан озод этилди

Наманган вилоятининг Янгиқўрғон туманида пробация гуруҳидаги 8 нафар маҳкум озод этилди. Бу ҳақда «Sevimli» телеканалининг «Zamon» информацион дастурида хабар берилди.

Қайд этилишича, Янгиқўрғон тумани ички ишлар органи пробация гуруҳи ҳисобида жами 439 нафар маҳкум туради. 1 октябрь куни белгиланган жазо муддатини тартибли ўтаб, юриш-туриши билан намуна кўрсатган, қилмишидан чин дилдан пушаймон бўлган 8 нафар маҳкум иши Жиноят ишлари бўйича Янгиқўрғон тумани судида кўриб чиқилган.

Жазо муддатини ўтаётган маҳкумлар Жиноят кодексининг 73-моддаси (Жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилиш)га асосан муддатидан илгари жазодан озод қилиш ҳақидаги Янгиқўрғон туман ички ишлар бошлиғининг тақдимномалари кўриб чиқилган. Ушбу тақдимномалар суд мажлисида қонуний ва адолатли кўриб чиқилиб, ўкишга, ишга, жазони ўташ қоидаларига риоя қилганликлари сабабли улар муддатидан илгари жазодан озод қилинган.

Аввалроқ Пайариқда 9 нафар, Наманганда 11 нафар, Косонсойда 8 нафар, Пастдарғомда 15 нафар ва Наманганда 7 нафар маҳкум муддатидан аввал озод қилингани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар