Тойлоқ тумани халқ таълими бўлимидан салкам 70 млн сўм солиқ қарздорлиги ундирилди
Самарқанд вилояти Тойлоқ туман халқ таълими бўлимидан 2 октябрь, жума куни Давлат солиқ инспекцияси фойдасига 69 миллион 317 минг сўм солиқ қарздорлиги ундирилди. Бу ҳақда Мажбурий ижро бюроси Тойлоқ туман бўлими «Tez News»га маълум қилди.
Қайд этлишича, Тойлоқ туман Давлат солиқ инспекциясининг қарорига асосан, қарздор Тойлоқ туман халқ таълими бўлимидан ундирувчи Давлат солиқ инспекцияси фойдасига солиқ қарздорлигини ундириш белгиланган. Мазкур ҳужжат асосисида МИБ Тойлоқ туман бўлими иш юритувига келиб тушган ва ижро иши юритиш қўзғатилиб томонларга юборилган.
Туман бўлимининг маълум қилишича, ижро ҳаракатлари давомида қарздорга тегишли банк ҳисоб-рақамига давлат ижрочисининг қарорига асосан банд солинган. Унга тегишли бўлган мол-мулкларни аниқлаш мақсадида мутасадди сўров хатлари юборилган. Ушбу ижро ҳужжати бўйича қарздор Тойлоқ туман халқ таълими бўлимидан ундирувчи фойдасига 69 миллион 317 минг сўм солиқ қарздорлиги ундирилган.
Мавзуга доир:
Жомбойда 200 миллион сўмдан ортиқ солиқ қарздорлиги ундирилди
Иштихонда қарийб 111 миллион сўмлик солиқ қарздорлиги ундирилди
Конимехда қарийб 17 миллиард сўм солиқ қарздорлиги ундирилди
Аввалроқ Сурхондарёда ғишт заводи хатловга олиниб 215 миллион сўмдан ортиқ солиқ қарздорлиги ундирилгани ҳақида хабар берилганди.