Жомбойда 200 млн сўмдан ортиқ солиқ қарздорлиги ундирилди
«Агрокимёҳимоя» Самарқанд вилояти Жомйбой туманида 208 миллион 500 минг сўм солиқ қарзларини тўлади. Бу ҳақда Мажбурий ижро бюроси ахборот хизмати «Tez News»га маълум қилди.
Қайд этилишича, Жомбой туман Давлат солиқ инспекциясининг қарорига асосан қарздор «Агрокимёҳимоя» туман бўлимидан ундирувчи Давлат солиқ инспекцияси фойдасига солиқ қарздорлигини ундириш белгиланган. Мазкур ҳужжат асосисида Мажбурий ижро бюроси Жомбой туман бўлими иш юритувига келиб тушган ва ижро иши юритиш қўзғатилиб томонларга юборилган.
Ижро ҳаракатлари давомида қарздорга тегишли банкдаги ҳисоб-рақамига давлат ижрочисининг қарорига асосан банд солинган ва унга тегишли бўлган мол-мулкларни аниқлаш мақсадида мутассади сўров хатлари юборилган. Ушбу ижро ҳужжати бўйича қарздор «Агрокимёҳимоя» Жомбой туман бўлимидан ундирувчи фойдасига 208 миллион 500 минг сўм солиқ қарздорлиги ундирилган.
Аввалроқ Конимехда қарийб 17 миллиард сўм, Марҳаматда 700 миллион сўмдан ортиқ ҳамда Тойлоқда салкам 286 миллион сўм солиқ қарздорлиги ундирилгани ҳақида хабар берилганди.