Aндижон ва Жалақудуқ тумани ички ишлар бўлимларига янги раҳбарлар тайинланди

Ички ишлар вазирининг шахсий таркиб бўйича буйруғи билан 2 ноябрь куни лавозим тайинловлари амалга оширилди. Бунга кўра Aндижон вилоятидаги Жалақудуқ ҳамда Aндижон тумани ички ишлар бўлимларига янги бошлиқлар тайинланди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги ахборот хизмати хабар қилди.

Хабарга кўра, подполковник Маҳсудов Фарҳод Турғунбоевич Aндижон тумани ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланди.

Фото: Ички ишлар вазирлиги ахборот хизмати

Маълум қилинишича, тайинловга қадар Фарҳод Маҳсудов Aндижон вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Шунингдек, подполковник Aлимов Ғолиб Убайдуллаевич Aндижон вилояти Жалақудуқ тумани ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланди.

Фото: Ички ишлар вазирлиги ахборот хизмати

Хабарга кўра, тайинловга қадар Ғолиб Aлимов Aндижон вилояти ИИБ Жиноят қидирув бошқармаси, уюшган жиноятчиликка ва қурол билан қонунга хилоф равишда муомала қилишга қарши курашиш бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Aввалроқ АсакаБалиқчи туманлари ва Қўқон шаҳри ички ишлар бўлимларига янги раҳбар, Бухоро вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасига янги бошлиқ ҳамда Наманган вилоятига янги прокурор тайинлангани ҳақида хабар берилган эди.

Янгиликлар