Aфғонистонда ҳаво ҳужуми оқибатида икки нафар бола ҳалок бўлди

Aфғонистон шарқидаги Ғазни вилоятида уюштирилган ҳаво ҳужуми оқибатида икки нафар бола ҳалок бўлди ва яна икки киши жароҳатланди. Бу ҳақда «РИA Новости» хабар берди.

Фото: «Associated Press»

Айтилишича, воқеа Хўжа Омари ҳудудида содир бўлган. Зарба халқаро кучлар ёки Aфғонистон ҳукумат кучлари томонидан берилгани ҳали аниқ эмас.

Хабарга кўра, «Толибон» (Ўзбекистонда тақиқланган ташкилот) радикал ҳаракати вакили Забиҳулла Мужоҳид воқеани тасдиқлаб, «ёлланган душман»ни тинч аҳолини ўққа тутишда ва мактаб, масжид ва иккита дўконни вайрон қилганликда айблаган.

Aфғонистонда ҳукумат кучлари ва радикал «Толибон» ҳаракати жангарилари ўртасида қарама-қаршилик мавжуд бўлиб, улар илгари мамлакатнинг қишлоқ жойларида муҳим ҳудудни эгаллаб олган ва йирик шаҳарларга ҳужум уюштирган эди.

Аввалроқ, 1 октябрда, тан олинмаган Тоғли Қорабоғ республикасининг пойтахти Степанакерт ўққа тутилгани ҳақида хабар берилган эди. Бунинг оқибатида тинч аҳоли бир неча кун давомида бомба сақланадиган жойларда ва подвалларда яширинган.

Янгиликлар