Германияда машина пиёдалар йўлагига ўтиб кетиши оқибатида 5 киши ҳалок бўлди — видео

Германиянинг Трир шаҳри ҳудудида 1 декабрь, сешанба куни машина бир неча пиёдани уриб юборди. Бу ҳақда маҳаллий полиция маълумотларига таяниб, «РИА Новости» хабар берди.

Фото: «РИА Новости»

Хабар қилинишича, қора рангдаги «Range Rover» пиёдалар йўлакчасидан 70 километр/секунддан ошиқ тезликда ўтган. Маҳаллий оммавий ахборот воситалари ва ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари маълумотларига кўра, ҳодиса натижасида камида 30 киши жабрланган. Уларнинг орасида оғир жароҳат олганлар ҳам бор.

Cўнгги маълумотларга кўра, воқеа оқибатида беш киши ҳалок бўлган. Автомобилни бошқарган эркак эса 51 ёшда. Ҳозирча ҳалокатнинг теракт ёки бахтсиз ҳодиса эканлиги аниқланмаган. Трир шаҳри полицияси шаҳарда пиёдаларни уриб юборган ҳайдовчининг ҳибсга олинганлигини тасдиқлаган, унинг машинаси ҳам топилган.

«Биз бир кишини ушладик, машина топилди. Илтимос, воқеа жойига яқинлашманг», дейилади хабарда.

Аввалроқ 17 ноябрь куни Россиянинг Калининград вилоятида ҳайдовчи саккиз кишини уриб юборган эди. Шундан сўнг тўрт нафар жабрланувчи касалхонага жойлаштирилган.

Янгиликлар