Ўзбекистонда 577 минг нафардан ортиқ ўқитувчи фаолият юритмоқда
Ушбу кўрсаткич 2024/2025 ўқув йилига нисбатан 12,8 минг нафарга ёки 2,3%га ошган

2025/2026 ўқув йили бошида Ўзбекистондаги умумий ўрта таълим ташкилотларида фаолият юритаётган ўқитувчилар сони 577,7 минг нафарни ташкил этган. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълумотларида келтирилган.
Қайд этилишича, ушбу кўрсаткич 2024/2025 ўқув йилига нисбатан 12,8 минг нафарга ёки 2,3%га ошган.
Ўқитувчиларнинг 72,5% ёки 418,8 минг нафарини аёллар, 27,5% ёки 158,9 минг нафарини эркаклар ташкил этган.
Ҳудудлар кесимида ўқитувчилар сони:
• Самарқанд вилояти — 65,1 минг нафар;
• Қашқадарё вилояти — 65,1 минг нафар;
• Фарғона вилояти — 60,6 минг нафар;
• Сурхондарё вилояти — 52,3 минг нафар;
• Андижон вилояти — 46,3 минг нафар;
• Наманган вилояти — 42,6 минг нафар;
• Қорақалпоғистон Республикаси — 40,7 минг нафар;
• Тошкент вилояти — 40,2 минг нафар;
• Хоразм вилояти — 35,1 минг нафар;
• Тошкент шаҳри — 34,1 минг нафар;
• Бухоро вилояти — 33,4 минг нафар;
• Жиззах вилояти — 25,7 минг нафар;
• Навоий вилояти — 22,3 минг нафар;
• Сирдарё вилояти — 14,2 минг нафар.





