Ўзбекистоннинг умумий ташқи қарзи $84 миллиарддан ошди
Давлат ташқи қарзи 41,7 миллиард долларни, корпоратив ташқи қарз эса 42,4 миллиард долларни ташкил қилди

Марказий банк маълумотларига кўра, 2026 йилнинг дастлабки 6 ойи якуни бўйича Ўзбекистоннинг жами ташқи қарзи 84,1 млрд долларни ташкил қилди.
Давлатнинг ташқи қарзи 41,7 млрд долларга, корпоратив ташқи қарз миқдори эса 42,4 млрд долларга етди.
Корпоратив ташқи қарз таркибида хусусий сектор, жумладан, тадбиркорлик субъектлари томонидан давлат кафолатисиз жалб қилинган ташқи қарз олишлар акс эттирилади.
Бунда корпоратив ташқи қарз бўйича давлат мажбуриятлари мавжуд эмас, у бўйича тўловлар эса хўжалик юритувчи субъектлар ва банкларнинг ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Шуни таъкидлаш жоизки, йил бошига нисбатан жами ташқи қарз 1,9 миллиард долларга ошди.





