ФИФА президенти Жанни Инфантино Тошкентга келди

Ташрифдан кўзланган асосий мақсадлар мамлакатда футбол инфратузилмасини ривожлантириш, ёшлар орасида футболни оммалаштириш ҳамда ЎФА ва ФИФА ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлашдан иборат

ФИФА президенти Жанни Инфантино бошчилигидаги делегация расмий ташриф билан Ўзбекистонга келди, деб хабар бермоқда Спорт вазирлиги матбуот хизмати.

Тошкент халқаро аэропортида нуфузли меҳмонларни Ўзбекистон Республикаси спорт вазири Адкҳам Икрамов ва Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Равшан Ирматов кутиб олди.

Қайд этилишича, ташрифдан кўзланган асосий мақсад мамлакатда футбол инфратузилмасини ривожлантириш ёшлар ўртасида футболни оммалаштириш ҳамда Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва ФИФА ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, иборат.

Ташриф доирасида 30-сентябрь куни Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманидаги 90-сонли ҳамда Юнусобод туманидаги 327-сонли умумтаълим мактабларида «ФИФА Арена» лойиҳаси доирасида барпо этилган замонавий футбол майдонларининг очилиш маросими бўлиб ўтади.

Шунингдек, ФИФА делегацияси пойтахтимиздаги Олимпия шаҳарчаси, «Янги Тошкент марказий футбол ўйингоҳи» ҳамда Миллий футбол марказида амалга оширилаётган ишлар билан танишади.

Ташриф дастуридан Ўзбекистон ва ФИФА ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантиришга қаратилган муҳим масалалар ҳам ўрин олган.

Ўзбекистон