Бугун Тошкентда ва айрим ҳудудларда ёмғир ёғади, юқори тоғли жойларда қорга айланиши мумкин
Тошкентда ва айрим ҳудудларда ёмғир ёғади, юқори тоғли ҳудудларда қорга айланиши мумкин

Чоршанба куни (30 сентябрь) пойтахтда ва Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида ёмғир ёғади, хабар беради Ўзгидромет.
Тошкент шаҳри: ҳаво ўзгарувчан бўлади, вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 13-15°, кундузи 21-23° бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилояти: ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 7-12°, кундузи 21-26° бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятлари: ҳаво ўзгарувчан бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 9-14 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8-13°, кундузи 22-27° бўлади.
Тошкент, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд вилоятлари: ҳаво ўзгарувчан бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10-15°, кундузи 21-26° бўлади
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари: ҳаво ўзгарувчан бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 12-17°, кундузи 27-32° бўлади.
Андижон, Наманган, Фарғона вилоятлари: ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10-15°, кундузи 21-26° бўлади.
Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудлари: ҳаво ўзгарувчан бўлади, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Баланд тоғларда қорга айланиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 9-14 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-8° илиқ, кундузи 13-18° бўлади.





