Марокаш ҳукумати раҳбари этиб илк бор аёл киши тайинланди
Фатима ал-Мансурийга янги ҳукуматни тузиш топширилди

Марокаш подшоҳи Муҳаммад VI Фатима ал-Мансурийни ҳукумат раҳбари этиб тайинлади ва унга янги кабинетни шакллантиришни топширди, деб хабар беради ТАСС.
Марокаш давлат телевидениеси хабарига кўра, ал-Мансурий қироллик тарихида ушбу лавозимни эгаллаган илк аёл бўлди.
Шуни таъкидлаш жоизки, 23 сентябрь куни Марокашда парламентнинг Вакиллар палатасига сайловлар бўлиб ўтди. Унинг якунларига кўра, ҳукмрон коалиция таркибига кирувчи «Аслият ва модернизм» партияси ғалаба қозонди.
Марокаш Конституциясига кўра, подшоҳ бош вазирни парламентда энг кўп ўрин олган партиядан тайинлайди.





