Ўзбекистонлик боксчи қизлар Осиё ўйинларида 2 бронза медалини қўлга киритишди
Феруза Казакова ва Ситора Турдибекова ярим финалда рақибларига имкониятни бой берди

Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Аичи-Нагоя-2026 Осиё ўйинларида иккита бронза медалини қўлга киритишди, деб хабар беради МОҚ матбуот хизмати.
Феруза Казакова ва Ситора Турдибекова ярим финалда рақибларига имкониятни бой берди.
Шу тариқа, Казакова 51 кг гача бўлган вазн тоифасида, Турдибекова эса 60 кг гача бўлган вазнда бронза медали соҳибасига айланди.





