Германияда оққуш мотами 20 та поезднинг бекор қилинишига сабаб бўлди

Германиянинг Фулдатал коммунасида жуфтининг ўлган ҳудудида мотам тутган оққуш 20 та поезднинг бекор қилинишига олиб келди. Бу ҳақда «The Guardian» нашри хабар берди.

Фото: Кaссел Федерал полицияси

Маълум қилинишича, 23 декабрь куни оққуш Касселдан Готтинген йўналиши бўйлаб поездлар ҳаракатига тўсқинлик қилиб, темир йўл линиясига жойлашган. Маҳаллий оммавий ахборот воситалар хабарларига кўра, ўт ўчирувчилар трансформатордан ўлик оққушни ва темир йўлдан иккинчи оққушни олиб ташлаган. Темир йўлдан олинган оққуш Фулда дарёсига қўйиб юборилган.

Бундан ташқари, оққушнинг мотами 23 та поездни тахминан 50 дақиқага кечиктирган. Бу воқеа 23 декабрь куни содир бўлган, аммо орадан 5 кун ўтиб маълум қилинган.