Тошкентда «Spark» ва «Lacetti» автомобиллари тўқнашди — фото
Тошкент шаҳар Юнусобод туманида «Spark» ва «Lacetti» русумли автомобиллар тўқнашиб, ЙТҲ содир этган. Бу ҳақда ЙҲХББ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Фото: ЙҲХББ матбуот хизмати
Хабарга кўра, ЙТҲ 2 апрель соат 18:00ларда, Буюк Турон ва Зарафшон кўчалари кесишган чорраҳада содир бўлган.
Қайд этилишича, зарб оқибатида Spark автомобили ағдарилган ва ушбу автомобиль ҳайдовчисига биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида шифохонага олиб кетилган.

Фото: ЙҲХББ матбуот хизмати
Мазкур ҳодиса юзасидан шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.