Шерзод Асадов: Журналист ва блогерлар ўз маҳоратларини ошириб бориши зарур!

Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси ташаббуси билан бир қатор ҳамкор ташкилотлар иштирокида ўтказилаётган «Янги Ўзбекистон. Янги нигоҳ» медиа-ҳафталигида Президент Матбуот котиби Шерзод Асадов журналистика ҳақида сўзлади:

«Демократик принципларни шаклланиши ОАВ ҳамда блогерлар фаолиятини эркин бўлишига замин яратади. Шу ўринда, сўнгги йиллар мамлакатимизда ахборот эркинлигига катта эътибор қаратилмоқда!

Маълумки, ҳар қандай соҳада тез ва тўғри йўналиш замонавий тараққиётнинг омили бўлиб хизмат қилади. Журналист ва блогерлар ҳам албатта бу борада ўз маҳоратларини ошириб бориши зарур.

Журналистлар ва журналистика бу жамиятнинг муҳим органи бўлиб, доим ислоҳотларга муҳтожлик сезади. Ана шу ислоҳотларни самарали тарзда амалиётга тадбиқ этиш соҳа ривожига муносиб ҳисса қўшади»

Мазкур медиа-ҳафтлик дастуридан махсус тақдимотлар ва медиа-тадбирлар, мамлакатнинг олий таълим муассасалари ва етакчи оммавий ахборот воситалари ўртасидаги ҳамкорлик меморандумларининг имзоланиши, иқтидорли ёшларга махсус жиҳозларни тақдим этиш маросими, ёшлар медиа-студияларининг очилиш маросими, ёш киноижодкорлар томонидан суратга олинган фильмларининг очиқ намойишлари ва бошқа тадбирлар ўрин олган.

Янгиликлар