«Марказий Осиё ларзага келмоқда, яқин орада кураш бошланади» — Лукашенко

Беларусь пойтахти Минск шаҳрида 2 июль — Мустақиллик куни муносабати билан ўтказилган тантанали йиғилишда Александр Лукашенко Марказий Осиё масаласига тўхталди.

Унинг фикрича, яқин келажакда Марказий Осиёда бир томондан АҚШ ва Европа Иттифоқи, иккинчи томондан Хитой ҳукмронлиги учун кураш бошланиши мумкин. Президент Ғарб ҳозирда нафақат Европада, балки Марказий Осиёда ҳам ҳукмронлик учун курашаётганини таъкидлади. Бундай кураш давом этиши ва кучайишини Беларус раҳбари 2022 йил бошида Қозоғистонда кўча тартибсизликлари бошланганда ҳам огоҳлантирганди.

Шунда Александр Лукашенко Ўзбекистон провокациялар учун навбатдаги нуқта бўлиши мумкинлигини айтган: «Биз ўзбекларга кўп фактларни маълум қилдик, ҳатто саммитлардан бирида буни айтганимда мендан ранжишди. Кеча нима бўлди? Қорақалпоғистон Республикаси, Ўзбекистоннинг қарийб ярми, гўёки Конституцияда нотўғри талқин бўлгандек эди (конституциявий референдум бўлади) ва улар қўзғалди.

Ўзбекистон ларзага кела бошлади. Бу ерда хорижликларнинг қўли борлиги айтила бошланди. Жуда оғир вазият. Марказий Осиё ҳам биз каби икки ўт орасида қолди. Бир томондан, европаликлар, америкаликлар ва бошқа томондан, Марказий Осиёга катта ёрдам бераётган Хитой. Омон бўлинг. Бу кураш яқин кунларда Марказий Осиёда бўлади. Аломатлар аллақачон пайдо бўлган», — дейди давлат раҳбари.