Фарғонада кўп қаватли уйда қулфланиб қолган 2 ёшли бола қутқарилди (видео)

Фарғона вилоятида кўп қаватли уйда қолиб кетган 2 ёшли бола деразадан олиб чиқилди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, ҳодиса 3 сентябрь соат 11:00 лар атрофида Темур кўчасида жойлашган кўп қаватли уйларнинг бирида содир бўлган. Хонадон эгаси ташқарига чиққанда уй эшиги ёпилиб, қулфланиб қолган.

Фарғона вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ходимлари қутқарув нарвони орқали уй деразасига чиқиб, хонадонга кирган ва болани олиб чиққан.

Аввалроқ Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Қамчиқда учта юк машинаси кетма-кет ЙТҲга учрагани ҳақида хабар берганди. Шунингдек, Россияда онаси маст ҳолда ухлаб қолган тўртинчи қаватдан тушиб кетган 2 ёшли болани ўзбекистонликлар қутқариб қолган.

Янгиликлар