Ургутда умумий қиймати 512 млн сўм бўлган боғча фойдаланишга топширилди (фото)

Самарқанд вилояти Ургут туманида умумий қиймати 512 миллион сўм бўлган боғча фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Ургут туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Маълум қилинишича, туманнинг «Тўрткўл» маҳалласида 100 ўринга мўлжалланган мактабгачи таълим ташкилоти фойдаланишга топширилган.

Фото: Ургут туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Қайд этилишича, МТТ 512 миллион сўм туман маҳаллий буджет маблағ ҳисобига барпо этилган.

Фото: Ургут туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Мазкур таълим ташкилоти ҳудуддаги 10 нафар хотин-қизларни иш билан бандлиги таъминлаган.

Фото: Ургут туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Аввалроқ Ургутда салкам 3,5 миллиард сўмга қурилган хусусий боғча ва Ромитанда 12 миллиард сўмга қурилган боғча фойдаланишга топширилгани ҳақида хабар берилган эди. Шунингдек, Ғиждувонда илк давлат боғчаси анъанавий фаолиятини бошлагани ҳамда Ромитанда 150 ўринли хусусий боғча фойдаланишга топширилгани маълум қилинди.

Янгиликлар