Олтиариқда 38 млн сўмлик пиротехника воситаларини олиб кетаётган «Mercedes-Benz» ҳайдовчиси ушланди

Фарғона вилояти Олтиариқ туманида 1 ноябрь куни йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари томонидан фуқаро A.Ғ. бошқарувида бўлган «Mercedes-Benz» автомобили тўхтатиб текширилганида 38 миллион сўмлик пиротехника воситаларини олиб кетаётгани аниқланди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Фото: Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси матбуот хизмати

Хабарда айтилишича, автомобиль текширилганда 547,2 минг дона пиротехника воситаси борлиги маълум бўлган. Автомобиль юкхонасида 19 қути «Британик» ва «Трения» номли пиротехника воситаси топилган.

Маҳсулотлар далилий ашё тариқасида олиниб, терговолди текширув ҳаракатларини ўтказиш учун Олтиариқ тумани ички ишлар бўлимига топширилган.

Фото: Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси матбуот хизмати

Аввалроқ Самарқанд шаҳрида машина юкхонасида 18 мингдан зиёд пиротехника воситасини олиб кетаётган ҳайдовчи ушлангани ҳамда Олтиариқда 60,5 миллион сўмлик тамакини Ўзбекистонга яширинча олиб кирган эркак аниқлангани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Фарғонада салкам 38 миллион сўмлик тиббий восита ва техникаларни Ўзбекистонга яширинча олиб кирмоқчи бўлган эркак ушланганди.

Янгиликлар