Россиядаги ўрмонда бир неча ойдан буён яшаётган «Маугли» бола Ўзбекистонга қайтди

Россияда бир неча ойдан буён ўрмонда яшаётган ўзбек «Маугли» бола топилгани хабар қилинганди. Мазкур бола отаси билан Ўзбекистонга қайтди. Бу ҳақда «Life» маълум қилди.

Хабарга кўра, улар Қарши шаҳридаги 5 хонали квартирага жойлашган. Бола бу уйда ўзининг шахсий ётоқхонасига, ҳатто алоҳида хонага эга бўлган.

«Ўғлим учун алоҳида ётоқхона, дарс тайёрлаши учун компютери бор хона тайёр. Ўғлим ҳеч нимага муҳтож бўлмаслиги керак, биз замонавий одамлармиз. Мен нега бундай ҳолатга тушиб қолдим? Бу тасодиф бўлган. Ҳаёт шу тарзда ўтди, тўғри биз марҳум хотиним билан ахмоқлик қилдик. Биз уйсиз ва ночор эмасмиз, ўз меҳнатимиз билан пул топамиз»,  дейди боланинг отаси.

Кадр: «Life»

Ота аллақачон ўғлини қайси мактабга беришни ҳам ҳал қилган. У танлаган мактаб уйнинг олдида, бола ҳатто йўл учун вақт ҳам сарфламайди. Ўзи эса нефт ва газ профилига ишга жойлашишга ваъда берган ва танишлари туфайли иш топган. Эркакнинг таъкидлашича, энди унинг ва ўғлининг ҳужжатлари билан ҳамма нарса жойида: суд оталик тўғрисидаги ҳужжатларни ва туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномаларни берди.

Эслатиб ўтамиз, «Маугли» бола октябрда топилган. Унинг отаси ўзбек эканлиги аниқланган. Россиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси мазкур ҳолатга изоҳ бергани ҳақда хабар қилинганди. Элчихона у ва отасининг шахсини аниқлашда ҳамда Ўзбекистонга қайтиш учун гувоҳномани беришда ёрдам беришини маълум қилган.

Саккиз ёшда деб тахмин қилинган бола болалар майдончасида тенгдошлари билан ўйнаш мақсадида борган вақтида кўринган. Бола уйсизлар ёнидаги ўрмон кулбасида яшаши аниқланган. Улар болани кичкина Маугли деб аташади. Таъкидланишича, бола уйсизлар лагерида туғилган. Унинг отаси Ўзбекистонда туғилган, онаси эса украиналик, яқинда юрак хасталигидан вафот этган.

Кейинчалик Россиянинг болалар ҳуқуқлари бўйича вакили Ксения Мишонова ўзининг Instagram саҳифасида боланинг отаси аниқлангани ва унга туғилганлик ҳақида гувоҳнома берилгани айтилган эди.

Суд «Маугли» билан бирга яшаётган одамнинг унинг ҳақиқий отаси эканлигини тасдиқлаган. Мазкур қарор ДНК-тест асосида тасдиқланган ва бунинг учун зарур ҳужжатлар тўпланган. Ушбу ишга Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси ҳам ёрдам берган. Эркакка ватанга қайтиш тўғрисида сертификат берилиши кутилаётгани ҳақида маълум қилинган эди.