Ўзбекистонда контракт миқдори оширилиши тўғрисидаги хабарга ойдинлик киритилди

Ўзбекистонда талабаларнинг контракт нархи ошмаслиги маълум бўлди. Бу ҳақда АОКАда бўлиб ўтаётган брифингда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Фархад Бабашев маълум қилди.

Kalkulyator

Фото: «Tez News»

Хабарга кўра, пандемия шароитида республика аҳолисининг тўлов қобилияти пасайганлигини ҳисобга олиб, фарзанди давлат олий таълим муассасаларида тўлов-контракт асосида ўқиётган оилаларга енгиллик яратиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида жорий ўқув йилидаги амалдаги тўлов-контракт миқдорлари ўзгаришсиз сақлаб қолинади.

Аввалроқ Ўзбекистонда стипендиялар билан бирга контрактлар ҳам ошиши ҳақидаги хабарга муносабат билдирилганди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда 1 февралдан электр энергиясини етказиб бериш фақат олдиндан тўлов асосида амалга оширилиши ҳақда хабар қилинган эди.

Янгиликлар