Ўзбекистонда 1 февралдан электр энергиясини етказиб бериш фақат олдиндан тўлов асосида амалга оширилади
Ўзбекистонда 2021 йил 1 февралдан барча истеъмолчилар электр энергияси учун тўловларни фақат олдиндан амалга оширади. Бу бўйича Вазирлар Маҳкамасининг янги қарори муҳокамага қўйилди.
Вазирлар Маҳкамаси Электр энергетикаси ташкилотларини трансформация қилишни жадаллаштириш, истеъмолчиларга етказиб бериладиган электр энергияси учун олдиндан тўловларни амалга оширилишини таъминлаш ҳамда энергетика соҳасида бозор иқтисодиёти механизмини жорий этиш мақсадида қарор қилди.
Мавзуга доир: «Шунча ислоҳотлар нима учун аҳолига етиб бормаяпти?» Сенат раиси электр энергияси ва газ муаммоси ҳақида гапирди
Унга кўра, Вазирлар Маҳкамасининг айрим қарорларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилади, шунингдек, баъзилари ўз кучини йўқотган, деб ҳисобланади. Мазкур қарор 2021 йил 1 февралдан кучга киради. Таъкидланишича, қарорнинг бажарилишини назорат қилиш молия вазири ва энергетика вазири зиммасига юкланади.
Aввалроқ мавжуд электр станциялари ва тармоқларини модернизация қилиш йўналишида олиб борилаётган ишлар натижасида 2020 йилда электр энергияси билан узилишлар сони икки баравар камайгани маълум қилинди.