«Адолатни етказишдан тўхтаманглар, қўрқманглар. Ортингизда Президент турибди» – Шавкат Мирзиёев ОАВ вакилларини қўллаб-қувватлади

Президент Фарғона вилоятига ташрифи давомида Риштон халқаро кулолчилик марказини кўздан кечириш вақтида ОАВ вакиллари билан 15 дақиқа мулоқот қилди. Бу ҳақда «Дарё» хабар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Хабарга кўра, Риштон халқаро кулолчилик марказига таширифи давомида Шавкат Мирзиёев ОАВ вакиллари билан 15 дақиқалик мулоқот қилиб, уларга ўз фаолиятида ҳеч нарсадан қўрқмасликка ва доим адолат тарафида бўлишга чақирган.

«Сизлар менга елкадошсиз, ёрдамингизга таянаман. Адолатни етказишдан тўхтаманглар, қўрқманглар. Ортингизда Президент турибди. Адолат, адолат, адолат! Яна бир марта адолат. Бу йўлдан ортга қайтмаймиз. Сизлар адолат тарафдори бўлсангиз, ҳақиқатни ёзсангиз, раҳбарлар ҳозир сизларни ёмон кўриши мумкин, аммо охири ишлашга тушади. Тизимнинг ишлашига олиб келади бу. Мен сизларга ишларингизда омад тилайман», — деган президент Шавкат Мирзиёев.

Мавзуга доир: Президент Фарғона вилоятига жўнаб кетди