Президент Фарғона вилоятига жўнаб кетди
Президент Шавкат Мирзиёев 4 февраль куни Фарғона вилоятига жўнаб кетди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти хабар берди.
Хабарга кўра, сафар давомида қишлоқ хўжалиги, ҳунармандчилик, тўқимачилик, чарм-пойабзал тармоқларидаги корхоналар фаолияти билан танишиш ва бунёдкорлик ишларини кўздан кечириш режалаштирилган.
Шавкат Мирзиёев бундан олдин Фарғона вилоятида ўтган йили июнда бўлган эди.
Мавзуга доир: