Тошкент вилоятида 17 ёшли ўқувчи босқинчилик қилди

Тошкент вилоятида 1 февраль куни вояга етмаган 17 ёшли 9-синф ўқувчиси автомобиль ҳайдовчисига нисбатан босқинчилик қилган. Бу ҳақда Республика ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар берган.

Фото: tergov.uz

Хабарга кўра, Э.З. Тошкент шаҳри Бектемир тумани ҳудудида жойлашган Водий шоҳ бекати олдида «Cobalt» русумли автомашина ҳайдовчиси 29 ёшли А.Х. билан уни ва оила аъзоларини Андижон вилоятига олиб боришига келишиб, оила аъзоларини Оҳангарон тумани ҳудудидан йўл-йўлакай олиб кетишларини айтган ва автомашинанинг олд ўнг ўриндиғига ўтириб, йўлни кўрсатиб бориб, Ўзар қишлоғига етмасдан Э.З. ёнида бўлган А.Х. нинг бўйин қисмига тираб, ёнида бўлган бор пуллари ва буюмларини беришини талаб қилган. Ҳайдовчи А.Х. га тегишли бўлган нархи 1 500 000 сўмлик HUAWEI русумли уяли телефон аппаратини, автомашинасининг бошқарув пультини босқинчилик йўли билан қўлга киритган.

Шундан сўнг, Э.З. ҳайдовчи А.Х. га автомашинасини Нурафшон шаҳри йўналиши бўйлаб бошқаришини талаб қилган, ҳайдовчи А.Х. автомашинасини Оҳангарон тумани «Ойбулоқ» МФЙ Ўзар қишлоғидан чиқишдаги автобус бекати рўпарасида тўхтатиб, бекатда турган нотаниш шахслардан ёрдам сўраган ва нотаниш фуқаролар Э.З. ни ушлаб ИИБ ходимларига топширишган.

Қайд этилишича, ҳолат юзасидан Охангарон тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Э.З. га нисбатан Жиноят кодексининг 164-моддаси 2-қисми «а» банди (босқинчилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, гумон қилинувчи тариқасида жалб қилиниб процессуал тартибда ушланган ва ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.