Янгийўлда 8 яшар қизни ўғирламоқчи бўлган шахс қўлга олиниб, у илгари одам ўлдирганлиги аниқланди

Тошкент вилояти Янгийўл шаҳрида ўқувчи қизни ўғирламоқчи бўлган, аммо қочиб кетган нотаниш шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Zamon.uz ҳабар бермоқда.

Фото: ИИВ

 

Маълум бўлишича, 29 январь куни соат 12:1 да Янгийўл шаҳар 10 сонли умумий ўрта таълим мактаби 1 синф ўқувчиси А.С.ни мактабдан чиққан вақтида номаълум шахс қўлидан ушлаб, Янгийўл шаҳар вокзали томонга олиб кетган.

Шундан сўнг, Вокзал кўчасида жойлашган кабобхона ишчиси фуқаро А.О ёш қизчанинг йиғлаб қаршилик кўрсатишига қарамасдан, қўлидан етаклаб кетаётган эркак кишига эътибор қаратиб, улар томон югуриб борган. Буни кўрган номаълум шахс қизчани қолдириб қочиб кетган.

Хабар кўра, фуқаро А.О қизалоқни соғ-саломат таълим олаётган мактабига етказиб, синф раҳбарига топширган.

Мазкур ҳолат юзасидан ҳолатга нисбатан ЖКнинг 137-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, қидирув эълон қилинган.

Шундан кейин, қидирувдаги шахс Оққўрғон тумани марказий тиббиёт бирлашмасига қарашли оилавий поликлиника ҳудудида қўлга олинган.

Маълумотларга кўра, ушбу шахс Тошкент вилояти Оққўрғон туманида яшовчи, муқаддам Жиноят кодексининг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) 2-қисми, 164-моддаси (Босқинчилик) 2-қисми билан судланган, 1983 йилда туғилган фуқаро Х.Т. эканлиги маълум бўлган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ишлари давом этмоқда.

Эъслатиб ўтамиз, аввалроқ ушбу воқеадаги номаълум шахс қидирувда эканлиги ҳақида хабар берган эдик.

 

Янгиликлар