Бухорода ИИБ раҳбарлари 7 ой давомида бажарилган ишлар юзасидан онлайн ҳисобот топширди

Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи Шуҳрат Алиев томонидан 2020 йилнинг 3 август куни тизим ходимлари билан видеоселектор тарзидаги йиғилиш ўтказилиб, унда бугунги кунда ички ишлар органлари олдига қўйилаётган муҳим вазифалар ижроси муҳокама этилди. Бу ҳақда Бухоро вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати

Қайд этилишича, йиғилиш давомида жиноят ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасини таъминлаш борасида 7 ой давомида бажарилган ишлар, шунингдек, «Саховат ва кўмак» ҳаракати доирасида 3-секторларда амалга оширилаётган тадбирлар бўйича шаҳар (туман) ИИБ бошлиқларининг ҳисоботлари тингланган.

Фото: Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати

Фото: Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати

Йиғилишда вилоят 3-сектори котиби томонидан Ўзбекистон Президентининг 2020 йил 30 июлдаги ПФ-6038-сонли «Коронавирус пандемияси даврида ижтимоий ҳимояга ва ёрдамга муҳтож аҳоли қатламларини моддий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармони ва мазкур фармон асосидаги концепция моҳияти ҳақида сектор раҳбарлари ва котибларига тушунтирилиб, тизим тўғрисида батафсил маълумот берилган.

Фото: Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати

Шунингдек, пандемия шароитида жойларда карантин тартибини таъминлаш, бу борада олиб борилаётган ишлар аҳволига тўхталиб, мутасаддиларга тегишли кўрсатма ва топшириқлар берилган.

Аввалроқ Фарғонада ИИБ ходимлари ўқитувчини калтаклаб, бир оёқда туришга мажбурлагани, Самарқандда ЙПХ ходимига интизомий чора кўрилгани, Самарқандда ЙПХ инспекторига карантин постида тартибни бузгани учун «Танбеҳ» берилгани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар