Фағонада 5 август куни қандай об-ҳаво кузатилиши маълум қилинди
«Ўзгидромет» 5 август, чоршанба куни Фарғона вилоятида кузатиладиган об-ҳаво маълумотини тақдим этди.
Фото: «ХS Online»
Маълум қилинишича, шу куни Фарғонада ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди.
Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади.
Ҳарорат кечаси 20-25 даража, кундузи 32-37 иссиқ даража бўлади.