ДХХ Тошкентда фуқарони ўқишга киритиб қўйиш учун 3 минг доллар олган йигитни ушлади

Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида ўқишга киритиб қўйиш ва ўқишни кўчириб бериш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари фош этилди.

Маълум қилинишича, департаментнинг Шайхонтоҳур туман бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган. Тадбирда Ф.С. исмли шахс фуқаро Ф.ни гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилгани аниқланган. Бунинг эвазига у фирибгарлик йўли билан 3 минг долларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шунингдек, департаментнинг Сирдарё вилоят бошқармаси ҳамда Ширин шаҳар бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Ф.М. исмли шахс фуқаро С.ган қўшни Қозоғистондаги университетда ўқигани тўғрисида ҳужжат тайёрлаб бермоқчи бўлгани маълум бўлган. У ушбу ҳужжатлар орқали ўқишни Гулистон давлат университетига ўқишини кўчириб бериши эвазига 1,5 минг доллар талаб қилиб, шундан 1 000 долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Департамент ҳамда ДХХнинг Бекобод шаҳар бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда эса Ж. исмли фуқаронинг ўқишини қўшни Тожикистондаги институтдан Тошкент молия институтига ўтказиб бериш эвазига 3 минг долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Янгиликлар