Фарғонада яна 5 кишида коронавирус аниқланди, 3 нафар бемор тузалди

Фарғона вилоятида 3 сентябрь соат 23:30 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 5 кишига ошиб, 335 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди. 

Қайд этилишича, янги касалланиш ҳолатларининг барчаси тана ҳарорати кўтарилганлиги сабабли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Вилоятда айни пайтга қадар 3 нафар бемор тузалиб, жами соғайганлар сони 327 кишига етди.

Маълумот учун, Ўзбекистонда 3 сентябрь соат 23:30 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 42 797 нафарни ташкил этган. Aйни пайтга қадар коронавирус инфекциясига чалинган 40 176 нафар фуқаро соғайган. Ҳозирда 2 287 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.