Қишлоқ хўжалиги вазири Жамшид Хўжаев БМТ ФАО ташкилотининг минтақавий бошқарув органига раис этиб сайланди

Қишлоқ хўжалиги вазири Жамшид Хўжаев БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти — ФАО Минтақавий конференциясининг 2—4 ноябрь кунлари бўлиб ўтган Европа учун 32-сессиясида раис этиб сайланди.

Фото: ЎзА

Таъкидланишича, Жамшид Хўжаев 2 йил давомида кейинги конференция чақирилгунга қадар унинг фаолиятига раҳбарлик қилади. Ўзбекистон томони фаолият доирасида амалга ошириладиган лойиҳаларни бошқариб, мувофиқлаштириб, ҳал қилувчи таклифларни киритади. Pаис минтақавий конференциянинг 2020—2023 йилларга мўлжалланган иш режасини амалга оширишга кўмаклашади.

Минтақада ФАО фаолияти билан боғлиқ ҳар қандай норасмий консультациялар, ташаббуслар ва дастурлар конференция раиси билан ҳамкорликда амалга оширилади. Озиқ-овқат тизимлари, унинг хавфсизлиги муҳим масала ҳисобланади.

Аввалроқ Сардор Умрзоқов ЕТТБ бошқарувчилар кенгаши раисининг ўринбосари этиб сайлангани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар