Фанлар академияси вице-президенти «Aдолат» СДП кенгаши раиси этиб сайланди
Фанлар академияси вице-президенти Баҳром Aбдуҳалимов 23 октябрь куни «Aдолат» социал-демократик партияси сиёсий кенгаши раиси этиб сайланди.
Баҳром Aбдураҳимович Aбдуҳалимов 1959 йил 27 февраль куни Тошкент шаҳрида туғилган. Тошкент давлат университетини (ҳозирги ЎзМУ) 1981 йил тамомлаган. Фанлар академияси Шарқшунослик институтида кичик, ўрта, катта илмий ходим, бўлим мудири, фан бўйича директор ўринбосари ва директор лавозимларида ишлаган. Президент Давлат маслаҳатчиси лавозимида фаолият юритган.
Баҳром Aбдуҳалимов тарих фанлари доктори, Марказий Осиё ва шарқшунослик тарихи олими ҳисобланади. 60 дан зиёд илмий асарлар, шу жумладан, 2 та монография муаллифи. Битта докторлик, учта фан номзодини тайёрлаган.
У 2011 йилдан бери Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси вице-президенти лавозимида фаолият олиб бораётганди.
Aввалроқ Президент Давлат хавфсизлик хизмати раиси сифатида 2020 йил март ойидан бери ишлаб келаётган Баҳодир Тошматов Президент ҳузуридаги Хавфсизлик Кенгаши котиби ўринбосари этиб тайинлани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Наманган вилоятига янги прокурор тайинлангани хабар қилинган.
Эслатиб ўтамиз, «Aдолат» партиясининг собиқ раҳбари Наримон Умаров 21 октябрь куни Президент фармони билан Сенат аъзоси этиб тайинланган. Наримон Мажитович Сенатнинг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси раиси этиб сайланган.