Тошкентда 11 январдан 8- ва 132-йўналишдаги автобуслар ҳаракати тўхтатилади

Тошкент шаҳрида 2021 йил 11 январь санасидан 7 та автобус йўналиши ўзгартирилиб, улардан 2 таси — 8- ва 132-автобус йўналишлари ёпилмоқда. Бу ҳақда «Тошшаҳартрансхизмат» ахборот хизмати маълум қилди.

Фото: «Tez News»

Хабарга кўра, Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 16 мартдаги «Тошкент шаҳар йўловчи транспорти тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 157-сонли қарорига асосан автобус йўналишларининг ўзаро ҳаракат йўналишини такрорлашини камайтириш мақсадида Тошкент шаҳридаги йўналишлар тармоғини мақбуллаштириш ишлари амалга оширилмоқда. 2020 йилнинг 27 декабрь санасидан Тошкент метрополитени Чилонзор йўналишининг давоми 5 та бекатдан иборат Сергели ерусти метро йўналиши ишга туширилиши муносабати билан 2021 йилнинг 11 январь санасидан қуйидаги 7 та автобус йўналиши мақбуллаштирилади: 8, 32, 38, 80,131, 132, 133.

Фото: «Тошшаҳартрансхизмат» ахборот хизмати

Фото: «Тошшаҳартрансхизмат» ахборот хизмати

Фото: «Тошшаҳартрансхизмат» ахборот хизмати

Фото: «Тошшаҳартрансхизмат» ахборот хизмати

Фото: «Тошшаҳартрансхизмат» ахборот хизмати

Фото: «Тошшаҳартрансхизмат» ахборот хизмати

Фото: «Тошшаҳартрансхизмат» ахборот хизмати

Бундан ташқари, блогерлар ушбу ҳолатга ўз муносабатини билдирди. Хусусан, журналист Муҳрим Аъзамхўжаев ўзининг Telegram каналида бу ҳақда шундай ёзмоқда:

«Транспорт вазирлиги ва ‘Тошшаҳартрансхизмат’нинг томи кетиб қолибди — 8-автобус йўналиши (132-йўналиш билан бирга) ёпиларкан, 131-автобус йўналиши эса 11 январдан бошлаб Сергелига бормай, Жанубий вокзалдан ортга буриларкан. Сергелига метро билан бирга келган қулайликлар, деса ҳам бўлади буни».

Азиза Қурбонова эса бу ўзгаришлар натижасида жанжал бўлади деб: «Ишкааал бўлади. Ҳақиқатан ҳам, аҳмоқона қарор. 8- автобус — менинг ўқувчилик пайтимнинг ажралмас хотираси.  Ҳозир ҳам Учтепа, Чилонзор туманларидан Сергелига ишга, ўқишга қатнайдиган одамларнинг асосий маршрути. Бизнинг ‘Подмосковье’ бекатимиздаги автокорхонанинг асосий даромадини ҳам шу 8-автобус йўналиши келтирса керак. Ҳей инсонлар, метро Учтепагача келмаганку, алё?», — ёзиб қолдирган.

Янгиликлар