Тошкентда баъзи автобус йўналишлари вақтинча ўзгарди

Тошкент шаҳрида баъзи автобус йўналишлари 20 декабрдан 2021 йил 15 январга қадар ўзгартирилди. Бу ҳақда «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ матбуот хизмати хабар қилди.

Фото: «Tez News»

Тошкент шаҳрининг айрим кўчаларида 20 декабрь кунидан 15 январь кунига қадар транспорт ҳаракати тўхтатилиши айтилган эди. Шу муносабат билан 91, 115, 190 сонли автобус йўналишлари 20 декабрь соат 06:00 дан 2021 йил 15 январь соат 00:00 гача суратдаги кўчалардан ҳаракатини давом эттириши маълум қилинди.

Фото: «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ матбуот хизмати

Аввалроқ Пойтахтнинг айрим кўчаларида салкам 1 ойга транспорт ҳаракати тўхтатилиши ҳақида хабар берилган эди.

Бундан ташқари, Тошкент шаҳридаги айрим кўчалар 6 декабрь куни II Халқаро Тошкент марафони ўтказилиши муносабати билан автомобиллар ҳаракати учун ёпилиши, Тошкентда Фарғона йўли кўчасининг бир қисми вақтинча ёпилгани ҳақида хабар берилган. Шунингдек, Юнусобод тумани ва Себзор даҳасини боғловчи Кичик ҳалқа автомобиль йўли ва Уста Ширин кўчасидаги ерусти ўтказиш йўли (мост)да таъмирлаш ишлари олиб борилаётганлиги сабабли тахминан 6 декабрь кунига қадар транспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча чекланган эди.

Янгиликлар