Тошкент шаҳрининг айрим кўчалари вақтинчалик ёпилади

Тошкент шаҳридаги айрим кўчалар 6 декабрь куни II Халқаро Тошкент марафони ўтказилиши муносабати билан автомобиллар ҳаракати учун ёпилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабар берди.

Фото: «UZ24»

Таъкидланишича, соат 10:00 дан 14:15 га қадар қуйидаги кўчаларда ҳаракатланиш чекланади:

  • Афросиёб ва Ойбек кўчаларининг бир қисми — «Ўзбекистон» метро бекати чорраҳасидан Нукус кўчасигача;
  • Нукус кўчасининг Ойбек кўчасидан Абдулла Қодирий кўчасигача бўлган қисми;
  • Абдулла Қодирий кўчасининг Истиқбол кўчасидан Абдулла Қодирий боғи яқинидаги айланиб қайтиш йўлигача (разворот) бўлган қисми;
  • Бешёғоч кўчасининг Афросиёб кўчасидан Ислом Каримов шоҳ кўчасигача бўлган қисми;
  • Ислом Каримов шоҳ кўчасининг Бешёғоч кўчасидан «Ўзбекистон» метро бекати чорраҳасигача бўлган қисми.

«Вужудга келиши мумкин бўлган тирбандликларнинг олдини олиш мақсадида ҳайдовчиларга айланма йўллардан фойдаланишни тавсия қиламиз», — дейилади хабарда.

Аввалроқ Тошкентда Фарғона йўли кўчасининг бир қисми вақтинча ёпилгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Юнусобод тумани ва Себзор даҳасини боғловчи Кичик ҳалқа автомобиль йўли ва Уста Ширин кўчасидаги ерусти ўтказиш йўли (мост)да таъмирлаш ишлари олиб борилаётганлиги сабабли тахминан 6 декабрь кунига қадар транспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча чекланган эди.

Янгиликлар