II Тошкент Халқаро марафони қачон ўтказилиши маълум қилинди

II Тошкент Халқаро марафони 2020 йил 6 декабрь куни ўтказилиши маълум қилинди. Бу ҳақда марафонга бағишланган матбуот анжуманида иштирок этган «Tez News» мухбири хабар берди.

Фото: Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги матбуот хизмати

Aнжуманда бош вазир ўринбосари, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Aзиз Aбдуҳакимов иштирок этган ва нутқ сўзлаган. Унинг сўзларига кўра, марафон режа бўйича 2020 йил март ойида ўтказилиши керак бўлган:

«Режа бўйича биз ушбу мусобақани шу йилнинг март ойида ўтказишимиз керак эди, аммо Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) томонидан эълон қилинган СОVID-19 пандемияси билан боғлиқ эпидемиологик вазият ёмонлашгани сабабли кейинга қолдирилди».

Фото: Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги матбуот хизмати

Таъкидланишича, мазкур марафон 2020 йил 24 январдаги «Ўзбекистон Республикасида жисмоний тарбия ва спортни янада такомиллаштириш ва оммалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент фармонига кўра ўтказилади.

Фото: Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги матбуот хизмати

Фото: Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги матбуот хизмати

Шунингдек, марафон иккита масофада ташкил этилади. Булар узунлиги 42 километр 195 метр бўлган марафон ҳамда узунлиги 21 километр 97,5 метр бўлган ярим марафон югуриш мусобақаларидир.

Югуришнинг старт-финиш чизиғи Aфросиёб ва Бешёғоч кўчаларининг кесишувида, «Humo Arena» муз саройи олдида жойлашган. Спортчиларнинг натижаларини максимал даражада аниқ билиб олиш учун вақт ўлчов чиплари ҳамда махсус транспондер тизимидан ҳам фойдаланилади. Марафон ва яриммарафон масофаларида вақт чеклови белгиланган бўлиб, спортчилар ушбу вақт давомида масофани якунлаши шарт.

Фото: Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги матбуот хизмати

Марафон ва яриммарафон баҳсларида маррага етиб келган ҳар бир иштирокчига медал топширилади. Шунингдек, тадбир ташкилотчилари ва хомийлар тарафидан мусобақа ғолиблари ва иштирокчиларига қўшимча совғалар бериш ҳам кўзда тутилган. Марафон ва ярим марафон иштирокчилари 18 ёшдан кичик бўлмаслиги лозим.

Фото: Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги матбуот хизмати

«Марафонни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад аҳолини жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланишга жалб қилиш, югуришни янада оммалаштириш, халқаро спорт алоқалари ва спорт туризмни ривожлантириш, яқин ва узоқ хориж давлатларидан спортчи ва сайёҳларни жалб қилишдан иборат», — дейди Aзиз Aбдуҳакимов.

Фото: Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги матбуот хизмати

II Тошкент халқаро марафонида 1-ўрин соҳиби 30 миллион сўм, 2-ўрин соҳиби 20 миллион сўм, 3-ўрин соҳиби 10 миллион сўм билан тақдирланади. Яриммарафонда эса 1-ўринни эгаллаган атлет 12 миллион сўм, 2-ўрин соҳиби 10 миллион сўм, 3-ўрин соҳиби 8 миллион сўм пул мукофотлари билан тақдирланади.

Фото: Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги матбуот хизмати

Аввалроқ Самарқандда яриммарафон хайрия мусобақаси ўтказилиши, Aзиз Aбдуҳакимов Самарқанд ярим марафони виртуал шаклда вилоятлар ўртасида ўтказилишини маълум қилгани ва «Самарқанд яриммарафони хайрия миссиясига айланиши ҳақида ҳабар қилинганди.