Тошкентда автобус бекатларидаги дўконлар олиб ташланади

«Тошшаҳартрансхизмат» акциядорлик жамияти Тошкент шаҳридаги автобус бекатларида дўконлар бўлмаслигини маълум қилди. Бу ҳақда «Zamon» дастурида хабар берилди.

Хабарга кўра, кузатишлар давомида дўконлар бекат йўловчиларига ноқулайликлар келтириб чиқараётганлиги аниқланган.
https://superleathershop.com/kbtynyozki

Уларнинг ўрнини янги инновасион автобус оралиқ бекатлари эгаллайди. Шунингдек, «Тошшаҳартрансхизмат» AЖ томонидан пойтахтда тезюрар автобуслар тизимини жорий қилиш режалаштирилган. Ҳозирги кунда 7 та асосий нуқта белгилаб олинган. 18 ва 24 метрлик тезюрар автобуслар аввалги трамвай йўлида ҳаракатланади. Лойиҳа қиймати тахминан 26 млн долларни ташкил қилади.

Aввалроқ Тошкентда автобус йўналишлари нима сабабдан қисқартирилгани айтилган эди. Бунга кўра, «Тошшаҳартрансхизмат» акциядорлик жамияти автобус йўналишларининг ўртача масофасини салкам 5 километрга қисқартиришни режалаштирган. Тошкентда 2020 йилда 152 йўловчи ташувчи жамоат транспорт йўналишлари қайта кўриб чиқилган. «Тошшаҳартрансхизмат» раисининг сўзларига кўра, йўналишларнинг ўртача вақти ва ер усти жамоат транспортларининг кунлик юриш масофаси камайиши кутилмоқда.
https://www.yorkfeed.com/r7wcqllj7

Мавзуга доир: Тошкентда ноябрь ойида энг кўп йўловчи ташиган автобус йўналишлари — рейтинг

Эслатиб ўтамиз, Тошкентда жамоат транспортларида нақд пул орқали тўлов қилиш тизими бекор қилиниши мумкинлиги айтилган эди. Шунингдек, Ўзбекистонда кунига қанча фуқаро жамоат транспортидан фойдаланиши, Тошкентда ягона жамоат транспорти картаси пулли бўлгани маълум қилинган.

Янгиликлар