Тошкентда ноябрь ойида энг кўп йўловчи ташиган автобус йўналишлари — рейтинг

Тошкент шаҳрида ноябрь ойида энг кўп ва энг кам йўловчи ташиган автобус йўналишлари маълум қилинди. Бу ҳақда «Repost.uz» хабар қилди.

Фото: «Tez News»

Хабарга кўра, Тошкент шаҳрида 2020 йилнинг декабрь ойига қадар 95 миллион 368 минг йўловчи 128 та автобус йўналишидан фойдаланган.

Улардан:

  • 52 миллион 282 минг йўловчи нақд ёки транспорт карталарида тўлаган;
  • 38 миллион 643 минг йўловчи ойлик йўл чипталарини сотиб олган;
  • 3 миллион 441 йўловчи имтиёз асосида транспортдан бепул фойдаланган.

Маълум қилинишича, ноябрь ойида131 (216 189 йўловчи), 58 (152 671 йўловчи) ва 24 (149 828 йўловчи) йўналишдаги автобуслардан энг кўп фойдаланилган. Шунингдек, Тошкентда аҳоли энг кам 113, 120 ва 27 автобус йўналишларидан фойдаланилган.

Қайд этилишича, ноябрь ойида энг кўп йўловчиларни «Mercedes-Benz» автобуслари (2 834 487 йўловчи) ташиганлиги ва аҳоли фойдаланган энг кичик автобус «Sаz Lе 60» бўлганлиги маълум қилинди.

Aввалроқ Ўзбекистонда йўловчи ташувчи корхоналар харажатларининг бир қисмини қоплаш тартиби ишлаб чиқилиши хабар қилинганди. Шунингдек, Ўзбекистонда вилоятлараро автобус қатновлари тўлиқ тиклангани маълум қилинган.

Рейтинглар