Дунёдаги энг қиммат брендлар номи маълум қилинди — рейтинг
«Brand Finance» консалтинг дунёдаги энг қиммат брендлар номини маълум қилди. 2016 йилдан бери биринчи марта «Apple» дунёдаги энг қиммат брендлар рўйхатида биринчи ўринни эгаллади.
Рўйхатга кўра, «Amazon» рейтингда иккинчи ўринни эгаллаб турибди (254,2 миллиард доллар), ундан кейин Google (191,2 миллиард доллар) 3-ўринда бормоқда.
Шунингдек, энг қиммат брендлар ўнлигига «Microsoft» (140,4 миллиард доллар), «Samsung» (102,6 миллиард доллар), «Walmart» (93,2 миллиард доллар), «Facebook» (81,5 миллиард доллар), «ICBC» (банк хизматлари, 72,8 миллиард доллар), «Verizon» (телекоммуникация, 68,9 миллиард доллар) ва «WeChat» (юқори технологиялар, 67,9 миллиард доллар) кирган.
Рейтингга киритилган 500 та компаниянинг 204 таси америка, 75 таси хитой, 34 таси япон, 33 таси француз, 22 таси немис ва 19 таси британ компанияларидир. «Tesla» 158 фоиз (32 миллиард долларгача) ўсиш билан энг тез ривожланаётган бренд бўлган.