Ўзбекистоннинг яшаш қиймати бўйича индексдаги ўрни маълум бўлди — рейтинг

«Numbeo» нашри 2021 йилда мамлакатларнинг яшаш қиймати бўйича рейтингини эълон қилди. Унда Ўзбекистон 138 давлат орасида 133-ўринни эгаллади.

Фото: «Tez News»

Рейтингда Ўзбекистондан кейинги ўринларни нисбатан турмуш даражаси паст бўлган мамлакатлар — Афғонистон, Ҳиндистон, Қирғизистон, Ливия ва Покистон эгаллаган. Рейтингдаги барча мамлакатлар Нью-Йорк билан таққосланган. «Numbeo» маълумотларига кўра, индекс олтита асосий кўрсаткичлардан иборат: яшаш ва ижара нархи, озиқ-овқат, ресторанлар ва маҳаллий харидорлар.

Нью-Йорк билан таққослаганда, яшаш нархи дунёнинг фақат тўртта давлатида қимматроқ: Жерси, Бермуда, Швейцария ва Норвегия. Ушбу мамлакатларда озиқ-овқат нархлари, ресторанларга ташрифлар анча юқори. Ижарага бериладиган уй-жойлар сайёҳларга дунёнинг бошқа мамлакатларига қараганда анча қимматга тушади.

Скрин: «Numbeo»

Шунингдек, рейтингда Марказий Осиё мамлакатлари, жумладан, Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон ҳам кўриб чиқилди. Яшаш нархининг энг юқори даражаси Қозоғистонда қайд этилган – индекс қиймати 29,76 фоизни ташкил этади, бу Нью-Йоркдаги яшаш нархидан 70,24 фоиз пастдир. Энг паст даража Қирғизистонга тегишли – мамлакат кўрсаткичи 22,98 фоизни ташкил этган.

Рейтинглар