Ўзбекистоннинг хавфсиз давлатлар халқаро рейтингидаги ўрни маълум қилинди
Ўзбекистон хавфсиз давлатлар халқаро рейтингида 14 поғона пастлаб, 40-ўринни эгаллади. Бу ҳақда «Numbeo» порталининг 2021 йилги жаҳон мамлакатларидаги жиноятчилик даражаси индексида эълон қилинди.
Ушбу индекс қуйидаги тартибда ҳисобланади. Мамлакатдаги жиноят ва хавфсизлик даражаси учун 100 балл берилади. Жиноятчилик индекси қанча паст бўлса, хавфсизлик кўрсаткичи шунча юқори бўлади, ёки аксинча.
Ўзбекистоннинг жиноятчилик индекси 2021 йилда 34,70 балл, хавфсизлик кўрсаткичи эса 65,30 баллни ташкил қилган. Ушбу кўрсаткичлар туфайли Ўзбекистон хавфсизлик даражаси бўйича 40-ўринни эгаллаган. Шунингдек, янгиланган рейтингда Ўзбекистон хавфсизлик даражаси бўйича Венгрия ва Германияни ортда қолдириб, Литва ва Қувайтдан ортда қолмоқда.
Хавфсизлик даражаси бўйича Ўзбекистон Осиёда 19-ўринни (2020 йил ўрталарида 12-ўрин), жиноятчилик даражаси бўйича қитъанинг 43 мамлакати орасида 25-поғонани эгаллаган. Марказий Осиёда эса Ўзбекистон энг хавфсиз давлатга айланди. Қирғизистон эса энг хавфли давлат номини олди.
Мавзуга доир:
Аввалроқ Ўзбекистоннинг глобал очлик индекси бўйича жаҳондаги ўрни маълум қилинган эди.