Тошкентда анчадан бери ёпиқ турган Паркент кўчасидаги йўл очилади

Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси матбуот хизмати 5 январь, сешанба куни Тошкент шаҳрида анчадан бери ёпиқ турган Паркент кўчасидаги йўлнинг очилиш ишлари бошланганини маълум қилди.

Фото: Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси матбуот хизмати

Қайд этилишича, ушбу йўлда пиёдалар ва велосипедчилар ҳаракати учун алоҳида йўлаклар ташкил этиш борасида ишлар олиб борилмоқда.

«Йўл ҳаракати қатнашчиларига қулайликлар яратиш мақсадида Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек туманидаги Паркент кўчасидан Мустақиллик кўчасига ўтиш йўлини очиш ҳамда ушбу йўлда пиёдалар ва велосипедчилар ҳаракати учун алоҳида йўлаклар ташкил этиш борасида самарали ишлар олиб борилмоқда», дейилади ЙҲХББ хабарида.

Аввалроқ Чимёндаги автомобиль йўлларида ташкил этилган бир томонлама ҳаракат қачонгача давом этиши маълум бўлганди. Шунингдек, Ўзбекистонда кўчаларни ёритишда «ақлли» чироқлардан фойдаланиш йўлга қўйилиши хабар қилинган.

Янгиликлар