Чимёндаги автомобиль йўлларида ташкил этилган бир томонлама ҳаракат қачонгача давом этиши маълум бўлди
Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги тоғли ҳудудларда автомобиль йўлларда ташкил этилган бир томонлама ҳаракат 5 январгача давом этади. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ахборот хизмати хабар қилди.

Фото: Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ахборот хизмати
Хабарга кўра, тумандаги тоғли ҳудудларга дам олиш мақсадида келаётган фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш, содир бўлиши мумкин бўлган кўнгилсизликларнинг олдини олиш мақсадида 5 январь кунига қадар Бўстонлиқ туманидаги айрим автомобиль йўлларида бир томонлама ҳаракат, яъни Бўстонлиқ тумани Ғазалкент шаҳридан (кўприк ёнидан) кириш ва «Юсуфхона» аҳоли яшаш жойидан чиқиш йўлга қўйилган.

Фото: Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ахборот хизмати
Мавзуга доир: Қамчиқ довонида вазир ўринбосарининг машинаси жарликка қулаши оқибатида амалдорнинг аёли ва қизи ҳалок бўлди
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳридан Чимён дам олиш зонасига олиб борувчи йўлда 2 январь куни бир неча километрлик тирбандлик юзага келгани ҳақда хабар қилинган эди.