Президент бош вазир Абдулла Арипов ҳақида фикр билдирди

Президент Шавкат Мирзиёев бош вазир Абдулла Арипов ҳақида ижобий фикр билдирди.

Фото: upl.uz

Хабарга кўра, Фарғонада бўлиб ўтаётган халқ депутатлари вилоят кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Шавкат Мирзиёев Фарғона вилояти ҳокими Хайрулла Бозоровга маслаҳат берди ва у қандай ҳоким бўлиши кераклиги борасида ўрнак бўла оладиган шахсни айтди.

«Бизга маслаҳат берадиган эмас, аравани тортадиган ҳоким керак. Қоровуллик учун вазир бўлмайди. Мен нима учун Ариповни ёнимда олиб юраман? Бу одам ўзгармайди. Касбига муносабати бошқача, ҳалол одам», – деди президент.

Янгиликлар