Шавкат Мирзиёев Шуҳрат Ғаниевни нега қишлоқ хўжалиги соҳасига масъуллардан бири қилиб тайинлагани ҳақида айтди

5 февраль куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилаётган Халқ депутатлари Фарғона вилояти кенгашининг навбатдан ташқари 26-сессиясида давлат раҳбари вилоятнинг собиқ ҳокими Шуҳрат Ғаниев ҳақида сўз юритди. Бу ҳақда Daryo хабар берди.

Фото: RU.SPUTNIKNEWS-UZ.COM

«Ғаниев кимгадир ёқади, кимгадир ёқмайди. У бош вазир бўлган пайтимдан бери ёнимда юрибди. Унинг энг катта буюк фазилати бор, у ҳалол, тоза ва ҳаловати йўқ одам. У ўзини юз фоиз ишга бағишлаган. Фарғона халқининг оғир, синовли кунларида жуда катта иш қилди, ўзини кўрсатди. Фарғонада қаттиққўллиги, билими билан вилоят ривожига катта ҳисса қўшди. Уни Фарғонадаги тажрибаси, ҳалоллигини инобатга олиб, мамлакатдаги энг оғир соҳа – қишлоқ хўжалиги соҳасига масъуллардан бири қилиб тайинладим. У талабчанлиги, қаттиққўллиги ва ҳаловати билан енг оғир соҳада ҳам ижобий ўзгаришлар қилишига ишонаман», — деди давлат раҳбари.

Аввалроқ, Хайрулло Бозоров Фарғона вилояти ҳокими этиб тайинлангани ҳақида хабар берилган эди.

Янгиликлар