Қашқадарёда Шаҳрисабздан келаётган юк машинасида ёнғин чиқди
Деҳқонобод туманининг Бибиқорасоч маҳалласида Шаҳрисабздан ҳаракатланиб келаётган «Камаз»да ёнғин чиқди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
Хабарга кўра, Ғузор туманида яшовчи фуқаро Камаз юк машинасида Шаҳрисабз шаҳридан қадоқланган ичимлик сувини 4 март соат 15:45 да Термиз шаҳрига олиб кетаётган бўлган.
Таъкидланишича, ёнғин Фавқулотда вазият ходимлари ва ёнғин хавфсизлиги ходимлари томонидан қисқа фурсатда ўчирилган ва ёнғиндан ҳеч ким жабрланмаган.
Қайд этилишича, айни пайтда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаблари ўрганилмоқда.