Корея Миллий Ассамблеяси Спикери Ўзбекистонга келиши кутилмоқда
5 апрель куни Корея Республикаси Миллий Ассамблеяси Спикери Пак Бён Сок Ўзбекистонга ташриф буюради. Бу ҳақда Олий Мажлис Сенати маълум қилди.
Хабарга кўра, Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева ва Қонунчилик палатаси Спикери Нурдинжон Исмоиловнинг Корея Миллий Ассамблеяси Спикери Корея Пак Бён Сок билан учрашув ўтказиш режалаштирилган.
Қайд этилишича, ташриф давомида Корея маданияти ва санъати уйида Корея Республикаси фуқаролари билан учрашув ҳамда Тошкент шаҳридаги Миллий болалар тиббиёт марказига ташриф буюриш, «Мустақиллик ва эзгулик» монументига гулчамбар қўйиш, Самарқанд шаҳрининг диққатга сазовор жойлари билан танишилади.